«исроил мадримов» тегли мақолалар


Бокс: Исроил Мадримов АҚШда Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади
25 апрель 2024, 20:24

Бокс: Исроил Мадримов АҚШда Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, ўрта вазн тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов вазн тоифасидан қатъи назар жаҳоннинг энг кучли боксчиларидан бири бўлган Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиблар биринчи нигоҳлар жангини ўтказди.

Хоразм вилояти ҳокими боксчи Исроил Мадримовга 2 хонали уй совға қилди (видео)
27 март 2024, 16:34

Хоразм вилояти ҳокими боксчи Исроил Мадримовга 2 хонали уй совға қилди (видео)

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов ташаббуси билан WBA чемпиони Исроил Мадримовга икки хонали уй совға қилинди. Бунгача унга чемпионлик учун президент совғаси — Tahoe автомобили, шунингдек, ички ишлар вазири томонидан майор махсус унвони берилганди.

Боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди
19 март 2024, 12:05

Боксчи Исроил Мадримовга муддатидан олдин майор унвони берилди

WBA чемпионлик камарини қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов муддатидан олдин юқори лавозимга кўтарилди. Ички ишлар вазири унга майор махсус унвонини берди.

Президент боксчи Исроил Мадримовга Tahoe совға қилди
14 март 2024, 17:08

Президент боксчи Исроил Мадримовга Tahoe совға қилди

WBA чемпионлигини қўлга киритган ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримовга президент совғаси — нархи 1,04 млрд сўм бўлган Tahoe автомобили топширилди.

Боксчи Исроил Мадримов Магомед Қурбоновни мағлуб этиб, WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди (+видео)
9 март 2024, 10:03

Боксчи Исроил Мадримов Магомед Қурбоновни мағлуб этиб, WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди (+видео)

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов илгари мағлубиятга учрамаган россиялик Магомед Қурбоновни муддатидан олдин мағлубиятга учратиб, WBA чемпиони унвонини қўлга киритди. Мадримов ўрта вазн тоифасида бошқа кучли боксчилар ва жаҳон чемпионлари билан бокс ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Бокс. Исроил Мадримов рақиби Мишель Сорони мағлуб этди
19 декабр 2021, 00:15

Бокс. Исроил Мадримов рақиби Мишель Сорони мағлуб этди

Тошкентда ўтказилган профессионал бокс кечасида Исроил Мадримов франциялик рақиби Мишель Сорони техник нокаутга учратди, бироқ ҳакамнинг ҳаракатлари туфайли жанг якуни бахсларга сабаб бўлди. Бундан ташқари, кечада Иқболжон Холдоров, Ҳасанбой Дўсматов ва Элнур Абдураимов ўз рақибларини нокаутга учратган бўлса, Шаҳрам Ғиёсов, Бектемир Мелиқўзиев ва Дилшодбек Рўзметов очколар ҳисобига ғалабага эришди.

Тошкентда бокс кечаси: саккиз нафар ўзбекистонликнинг барчаси ғалаба қозонди
4 апрель 2021, 17:44

Тошкентда бокс кечаси: саккиз нафар ўзбекистонликнинг барчаси ғалаба қозонди

Тошкентда бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик саккиз нафар боксчининг барчаси ғалаба қозонди. Муроджон Аҳмадалиев Рёсукэ Ивасани муддатидан олдин мағлуб этиб, WBA Super ва IBF йўналишлари чемпионлигини муносиб ҳимоя қилди. Шунингдек, Шаҳром Ғиёсов мексикалик Патрисио Моренони нокаутга учратди, Ҳасанбой Дўсматов эса Мухсин Кизот устидан ғалаба қозонди. Яккаликлар натижалари — «Газета.uz» шарҳида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг